UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  10 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  7 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Юзага келган ФИФА кунларидан фойдаланиб "Динамо" билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бугун ўйиннинг бошини яхши бошладик, лекин дарвозамизга киритилган автогол ҳамма режаларни бузди.

- Бунгача "Машъал"нинг U-19, U-21 жамоаларида ишлагансиз. Асосий жамоа билан ишлашда тажриба етишмаяптими?

- Бу ўринда бир гапни айтишим мумкин, агар футболчи жон-жаҳди билан ўйнамаса, ҳар бир очко, ҳар бир тўп учун курашмаса, қайси мураббий ишламасин барибир фойда бўлмайди.

Сиз бор вақтингизни ажратиб, керак бўлса уйдан узоқда, вақтингизни сарфлаб машғулот ўтказасиз, ҳар бир ўйинчига майдонда нима қилиши кераклигини тушунтирасиз, аммо кўзи ёнмаса яна нима қилиш керак. Ёшлар футболида ҳеч нарса ўхшамаса ҳам футболчиларнинг кўзи ёнади.

"Машъал" - яхши клуб, яхши футболчилар йиғилган. Лекин яхши футболчилар йиғилди дегани ўйин ҳам яхши бўлади дегани эмас. Ким кўп меҳнат қилса, Худо шунга беради. Меҳнат қилмасангиз, ғалаба ҳам бўлмайди. Тўғри, бу билан ўзимни тўлиқ оқламоқчи эмасман, қаердадир биз мураббийлар ҳам хато қиламиз. Лекин клубга ва ўйинга масъулият ҳаммада бўлиши керак. Масъулият бўлмаса ўйинда ўсиш ҳам бўлмайди. Мен шундай деб ўйлайман. Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради.

- Футболчилар жамоани Суперлигада олиб қолишни хоҳламаяптими? Гапларингиздан шу маъно келиб чиқяпти.

- Мен бу фикрдан йироқман. Ҳамма билан гаплашяпмиз. Ҳеч ким "Машъал" тушиб кетсин деяётгани йўқ. Меҳнат қилиб ютқазсангиз роса алам қилади, лекин меҳнат қилмасдан мағлуб бўлсангиз яна нима дейишим керак бўлади.

- Жамоада парокандалик юзага келгандек. Қайси ўйиндан кейин буни англаб етдингиз?

- Бизда пароканадалик йўқ. Ички муҳит ҳам яхши. Раҳбарият доим бизни қўллаб турибди. Ойлик маош ва мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Бунинг учун ҳомийларга ва клубимиз раҳбариятига катта раҳмат. Бу ерда муаммо бошқа жойда. Ҳар бир мураббий ўйинда ютуқ хоҳлайди. Лекин ютуқни футболчилар ҳам хоҳлаши ва шунга қараб ҳаракат қилишлари керак. Бирорта ўйинни ютиш осон эмас. Шу соҳани танладикми, осон бўлмаслигини биламиз. Баъзан раҳмат эшитамиз, баъзан сўкиш. Бунга тайёр туриш керак, чунки ўзим ҳаммасини ҳисобга олган ҳолда мураббийликни танлаганман.

- Бугун урилган учала гол ҳам чап қанотдан киритилди. Бу ҳолатга эътибор бердингизми?

- Шу хатолар учун ҳам Муҳаммадали Алиқуловни майдонга туширдик. Иккинчи гол бўлмаганида иккинчи таймни бошқача ўтказардик. Нечанчи ўйиндирки гол ура олмаяпмиз. Бу ҳам тушкунликка соляпти.

- Ҳаким Фузайлов бошқарувидаги "Хоразм" Асрор Алиқулов давридаги "Машъал"га ҳам, сиз бошқараётган "Машъал"га ҳам учта гол урди. Бу ҳам футболчиларнинг масъулиятсизлиги туфайлими?

- Биринчи даврадаги ўйин ҳақида гапира олмайман, чунки у пайт мен жамоада эмасдим. Иккинчи даврадаги ўйинга келсак, автогол ўтказдик ва айтиб ўтганимдек, бу гол режаларимизни бузиб юборди.

- "Хоразм" ва "Машъал" футболчиларини ўзаро таққослайдиган бўлсак, орадаги фарқ яққол сезиладими?

- Йўқ, сезилмайди. Керак бўлса бизнинг футболчилар рақиб ўйинчиларига нисбатан кучли деб биламан. Лекин ҳозирги вазиятда натижага қарасак, улар кучли кўриниши мумкин, аммо мен доим ўз қўл остимдаги футболчиларга ишонаман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика