UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 17:05Футзал. ОКМК ярим финалнинг жавоб баҳсида БМБ билан тўқнаш келмоқда  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  13 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  6 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  15 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   7 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Жанговор ўйин бўлди. Баъзи вазиятларда мезбонлар, айрим холатларда биз устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда дуранг бўлиши ёки биз ҳам ютишимиз мумкин эди. "Қўқон-1912"да Санъат Шихов "Сеҳрли таёқча" ролида бўлди, биз буни ҳисобга олмаган эканмиз. 

- Ўйин бошланишидаги мажбурий ўзгариш режаларингизга таъсир кўрсатдими?

- Албатта, таъсир кўрсатди. Биз "Қўқон-1912"га қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Уларнинг "Шўртан"га қарши ўйинини кўриб, ожиз нуқталарини аниқлашга урингандик. Мажбурий ўзгариш қисман бўлса ҳам режамизга таъсир кўрсатди.

- Машҳур Муҳаммаджоновнинг ўйинига эътирозингиз борми?

- Машҳур Муҳаммаджонов ўйинга тайёр эмасди деб айта олмайман. Ботир Носиров дарвозабонлар билан жуда яхши иш олиб боради. Биз бугун дарвозабоннинг хатоси эвазига мағлуб бўлганимиз йўқ. 

- "Динамо"га қарши ўйин билан солиштирсак, таркибда 5 та ўзгариш бўлган. Ҳозирда жамоанинг оптимал таркиби танлаб олингани йўқми?

- Ўтган ўйинда биз 3 та тўп ўтказдик. Шу боисдан ҳам ўз даражасида ўйнай олмаганларни алмаштирдик. Ҳозир 80 фоиз оптимал таркиб аниқ. Кичик ўзгаришлар бўлиб турибди.

Бу йил ҳеч бир жамоани Суперлига йўлида фаворит деб айта олмайман. Кураш қизғин кечади. Иштирокчи жамоалардан 70 фоизини асосий рақиб сифатида биламан. 

Қизил карточкадан кейин ҳимоявий футбол ўйнамадик. Аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки 1:0 ҳисобида ютқазаётгандик, йўқотадиганимиз йўқ эди, шу боис олдинга бордик.

Алоҳида айтиб қўйиш жоиз, сиз "Машъал"ни ҳозир рўйхатдан чиқариб қўйманг туринг. Чунки олдинда ўйинлар кўп, кураш эндигина бошланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика