UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Бобур Зуҳриддинов: "Андижон-SGS" бизга яхши сюрпризлар тайёрлаб келган экан" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Андижон-SGS" бизга яхши сюрпризлар тайёрлаб келган экан"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Андижон-SGS" йирик ҳисобда мағлуб этилганидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Бобур Зуҳриддинов ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Йигитлар бугун жонини бериб майдонда ҳаракат қилгани учун мураббийлар штаби номидан уларга миннатдорлик билдираман. Ўйинга келадиган бўлсам, бу ерда фақатгина натижа йирик кўринишда. Аммо тан бериш керак, "Андижон-SGS" ҳам "Машъал"дан қолишгани йўқ. Ўйин давомида жуда кўп имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ҳисоб янада йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Ўз имкониятларимиздан гол ура олмаганимиз учун иккинчи голгача жуда қийналдик. Бу эса "Андижон-SGS"нинг бизга қарши ўйинга жуда яхши тайёрланганидан далолат. Ўйиннинг айрим жиҳатларидан қониқдик, баъзиларидан эса йўқ. Буни ўйинни яна бир бора кўриб чиққандан кейин айтиш мумкин. Ўйинни ҳиссиётлар билан кузатдик, бундай пайтда айрим нарсалар кўзга нотўғри кўриниши мумкин. 

- Петровнинг бўйи узун, бироқ "Машъал"да ҳаводан узатилаётган тўплар жуда кам бўлмоқда.

- Бу рақиб жамоанинг ўйинга яхши тайёрлангани ҳисобига. "Андижон-SGS" бизга яхши сюрпризлар тайёрлаб келган экан. Бугун биз кўпроқ тўпсиз ўйнашга мажбур бўлдик. Эамоа ёш бўлишига қарамасдан, футболчилар бир-бирини жуда яхши тушунар экан. Ҳаводан узатилган тўпларнинг 70-80 фоизини Петров ютиб бера олди. Рақиб жамоанинг ўйинини деб, ўзимиз ўйлаган режаларни амалга ошира олмадик. 

- Бугун "Машъал" кўплаб имкониятларидан фойдалана олмади. Агарда вазиятларидан голлар кўпроқ бўлганида балки, 10:0 ҳисобида ютган бўларди. Сиз ҳар доим Худоёрхон Сагдуллаев ўйинларга тайёр дейсиз. Аммо уни иккинчи бўлим ўртасида майдонга туширасиз. Балки уни иккинчи бўлим бошида майдонга туширсангиз, жамоага кўпроқ фойда берган бўлармиди?

- Сагдуллаев масаласи доим кўтариляпти. У бизнинг режаларимизда бор. Уни ҳали таркибда кўрасиз. Биласиз, ҳозир "Машъал" таркибида соғлом рақобат кетяпти. Шу сабабли у ҳам, унинг рақобатчилари ҳам қаттиқ ҳаракат қиляпти. Бир йўла учала ҳужумчини ҳам ўйнатсак бўлади, бироқ бизнинг тактикамиз икки ҳужумчига мўлжалланган. Лекин ишонинг, мураббийлар штаби билан биргаликда уни таркибга қўйишни истаймиз. Аммо унинг рақобатчилари бунга имкон бермаяпти. Сабаб шу. 

- Одатда футбол ўйинларида 70-дақиқадан кейин ўзгаришлар бўлади. Бу футболчиларнинг кучи шу дақиқагача етишидан даракми ёки шундан кейин мураббийлар ўйинни кучайтиришни истайдими?

- Ҳар бир мураббий ўйинни кучайтириш учун ўзгариш қилади. Бизда ҳам мақсад - ўйинни кучайтириш. Кўз тегмасин, сўнгги 2-3 ўйин давомида захирадан тушаётган футболчилар натижага кескин таъсир ўтказмоқда. Мана Шарофиддин Шобиров захирадан майдонга тушди ва голли пас берди, Анвар Жўраев майдонга тушди ва гол урди. 

- Зафар Акрамовчи...

- Унинг ҳолати анча яхшиланиб қолди. "Навбаҳор-Фарм"га қарши ўйиндаги жароҳатидан кейин аста-секинлик билан майдонга қайтмоқда. У ҳам энди ўйинларга тушиши керак. Лекин унинг ҳам рақобатчиси бор - Ислом Баратов. Ҳозир у ҳам ёмон ўйнамаяпти. Зафар Акрамов ҳам яхши футболчи. Бу соғлом рақобат. Қайси бири ўйинга тайёр бўлса, ўша ўйнайди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика