UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  1 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  4 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24

"БМЛ" Кубоги 9-тур якунланди Янгиликлар

"БМЛ" Кубоги 9-тур якунланди

Соат 15:00да БМЛ Кубогининг 9-тури бошланди.
Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.

Саволлар мазкур саҳифада ҳар 10 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  1.   Чат қилмаслик.
  2.   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  3.   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  4.   Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
  5.   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.

Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.

Бугунги БМЛни Narzulla олиб боради. 

Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 3, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.


САВОЛ №1: 15:00 - 15:10 (вақт)
Осиё Кубоклари тарихида мезбон давлат неччи бор чемпионликка эришган?
ЖАВОБ: 6 марта мезбон давлат ўз майдонида чемпионликни нишонлаган.

САВОЛ №2
: 15:10 - 15:20 (вақт)
Акинори Нишизава, Наохиро Такахара ва Муҳаммад Ал Шлҳуб. Бу футболчиларни нима боғлаб туради?
ЖАВОБ: Учала футболчи ҳам Осиё Кубогида Ўзбекистонга қарши ўйинда хет-трикка эришган.

САВОЛ №3: 15:20 - 15:30 (вақт)
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубокларида илк бор 1996 йил дебют қилган. Ўша мусобақада биздан ташқари яна қайси давлат дебют қилган?
ЖАВОБ: Индонезия.

САВОЛ №4: 15:30 - 15:40 (вақт)
Осиё Кубоги-2015да 16та терманинг нечтасини хорижлик мураббий бошқаради?
ЖАВОБ: 9та. Жанубий Корея, Уммон, Қувайт, Саудия Арабистони, Хитой, Эрон, Қатар, Япония, Иорданияда хорижлик мураббийлар ишлашмоқда.

САВОЛ №5: 15:40 - 15:50 (вақт)
Александр Гейнрих, Юнус Маҳмуд ва Ёсир Ал Қаҳтони. Бу футболчиларни нима боғлаб туради?
ЖАВОБ: Учала футболчи Осиё Кубокларида 6тадан гол урган.


Мусобақа жадвали 24 соат ичида эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика