UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  7 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  15 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  20 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5

Биз УЕФАга ўта оламизми? Янгиликлар

Биз УЕФАга ўта оламизми?

Бу саволга Қатар футбол федерацияда фаолият юритаётган Алишер Никимбаев жавоб қайтарди.


"Мен ЎФА УЕФА аъзоси бўлишини хоҳлайман. Лекин биринчи навбатда вазиятга реал қарашимиз керак. 

Руслар нега ўтяпти? Чунки Россия ҳудудининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида. Қозоғистон эса 14 фоиз ҳудуди Европага қарагани учун УЕФАга қабул қилинган. Австралиянинг ҳолати эса сал бошқачароқ. Улар океания минтақасида бошқалардан 2 калла устун бўлиб, футболни ривожлантириш баҳонаси билан ОФКга қўшилган. 

Биз шу нарсани сабаб сифатида кўрсата оламизми? Биз Эрондан кучлимизми? Ёки Корея ва Япониядан ўтиб кетдикми? Йўқ, улар мундиалда мунтазам равишда қатнашяпти. Биз эса ОФКдаги потенциалимизни тўлиқ кўрсата олганимиз йўқ. 

Тўғри, араблар ёки шарқдаги мамлакатларнинг иқтисодиёти жуда кучли. Лекин ёнимиздаги Эронни олайлик. Форсларнинг иқтисоди унчалик кучли эмас, улар доим сиёсий босим остида ўйнашади. Шунга қарамай, эронлик футболчилар ҳар йили Европанинг кучли чемпионатларига йўл олишмоқда, терма жамоа доимий равишда жаҳон чемпионатида иштирок этяпти. Улар УЕФАга ўтиб кетиш ҳақида ўйламаяптику.

Айтмоқчиманки, биз ОФКдаги салоҳиятимизни тўлалигича кўрсатганимиз йўқ. Шунинг учун УЕФАнинг эшигига борсак, нима асос билан келганимизни тушунтира олмаймиз. Бунга қанақадир қонуний ечим кўрмаяпман", — дейди таниқли функционер.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика