UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" 0:1 (матнли трансляция)  1 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  0 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  454 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  4 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори Янгиликлар

"Биз ҳали кўп жамоаларга бош оғриқ бўламиз" — "Бунёдкор"нинг янги сардори

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда "Бунёдкор" жамоасида маълум бир жабҳаларда ўзгаришлар юз бермоқда.

Бу нафақат клуб бошқарув тизими, мураббийлар штабида, балки жамоада ҳам рўй бераётганини айтиш жоиз. Биласиз, "Бунёдкор"ни учрашувларда сардор сифатида Давронжон Эргашев бошлаб тушаётган эди. Эндиликда эса сардорлик вазифаси Авазбек Ўлмасалиевга ишониб топширилди. Биз бу борада "қалдирғочлар"нинг янги сардорининг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Бунёдкор" жамоасининг янги сардори этиб тайинландингиз. Сардорлик боғичини қандай қабул қилиб олдингиз?

- Мураббийлар ва жамоадошларим ишонч билдириб сардорликни беришди. "Бунёдкор"да барча футболчилар майдонда борини беради. Бу эса табиийки жамоа сардорига яхши. "Бунёдкор"дек жамоани етакчиси бўлиш катта шараф, деб ўйлайман. Масъулият ҳам ниҳоятда катта. Бу тасодиф эмаслигини, мураббийлар қарори қанчалик тўғри эканлигини ўйинларимиз орқали оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Фаолиятингизда аввал ҳам сардор сифатида ҳаракат қилганмисиз?

- Йўқ. Расмий ўйинларда бундай ҳолат юз бермаган. Биласиз, жамоаларда вице-сардор, деган нарса бор. Мен ҳаттоки, вице ҳам эмасдим. Насиб, қилса "Насаф" билан ўйин мен учун сардор сифатида дебют бўлади. 

- Сизнингча мураббийлар бундай қарорга келишига нима сабаб бўлди, жамоа ички муҳитида ўзгариш юз бердими?

- "Бунёдкор"да ички муҳит ҳар доим яхши бўлиб келган. Бундан кейин ҳам яхшилигича қолади. Нима учун бундай қарорга келишгани мураббийларга айён.

 

- Мавсум стартидан кейин "Бунёдкор"ни таний олмай қолдик...

- Дастлабки 5-6 турни яхши ўтказдик. Муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Лекин айтганингиздек кўп очколарни йўқотдик. Мана энди жамоамиз барқарорлашиб бормоқда. Қолган учрашувларда максимал очко тўплаш учун бор кучимизни ишга соламиз. 

- Олдинда Қаршида  "Насаф" билан учрашув кутмоқда. Ўтган сафар мўжиза мағлубиятдан қутқарганди...

- Ҳеч қайси жамоа билан осон бўлмайди. Шунинг учун олдинда қизғин тўқнашувлар бисёр. Худо хоҳласа, 24 сентябрь оқшомида бутун вужудимиз ғалабага қаратилган бўлади. Қолганини вақт кўрсатади. Ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Шошилманг, биз ҳали барчага бош оғриқ бўла оламиз. Шахсан мен бунга ишонаман. 

- Александр Крестинин нимани ўзгартирдики, натижалар секин-аста ўзгармоқда?

- Ўйин услуби ўзгарди, биз эндиликда ҳужумга эътибор бермоқдамиз. Ўйинни рақиб майдонида қуряпмиз. Вазиятлар кўп яратмоқдамиз. Натижа ҳам келади, албатта. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика