UZ

Сўнгги янгиликлар

18:09Япония Бразилиянинг додини берди  8 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  8 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12

Биринчи лига. "Шаҳрихончи" энди ўз майдонида ўйнамайди Янгиликлар

Биринчи лига. "Шаҳрихончи" энди ўз майдонида ўйнамайди

"Шаҳрихончи" жамоаси 2022 йилги мавсум Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш учун қатор талаблар ижросини ўз зиммасига олган бўлиб, бугунга келиб уларни лозим даражада бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Лига "Шаҳрихончи" жамоаси ўз стадионида футбол учрашувларини ташкил этмаслиги юзасидан қарор чиқарди. Бунда футбол жамоаси уй учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадиондан фойдаланиши лозим эди. Гарчи жамоа бошқа стадион бўйича таклиф киритиш масаласини пайсалга солган ҳамда белгиланган талабларга ўз вақтида риоя қилмаган бўлсада, Лига туманнинг кўп сонли футбол ишқибозларининг илтимосидан келиб чиқиб, Биринчи лига 5-туридан ўрин олган "Жайхун"га қарши беллашувни Шаҳрихондан унча узоқ бўлмаган Олтиариқда ўтказишга рухсат берди.

Бироқ "Шаҳрихончи" жамоаси раҳбарияти мазкур беллашувга умуман тайёргарлик кўрмагани, учрашувни ўтказиш учун зарур шароит ташкил қилмагани учрашув комиссари томонидан қайд этилди. Мазкур сабаблардан келиб чиқиб, "Шаҳрихончи" жамоаси Биринчи лиганинг қолган учрашувларини фақатгина рақиб жамоа майдонида ўтказади. Стадион борасида Лига томонидан жамоа олдига қўйилган талаблар тўла ҳал қилинган тақдирда мазкур қарорни ўзгартириш варианти кўриб чиқилади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика