

Баҳодир Шаймардонов бош мураббийлигидаги жамоа шу кунларда бир қатор таниқли ва тажрибали футболчиларни қўшиб олди. Жумладан Абдумалик Абдуллаев ("Янгиер"), Мусурмон Холмирзаев ("Жиззах-Барс"), Жамшид Ҳасанов ("Динамо"), Нодирбек Юлдашев ("Янгиер"), Аббос Икромов ("Истаравшан", Тожикистон), Нурали Падаров ("Шўртан"), Ислом Бойсариев ("Сўғдиёна"), Асилбек Мирзаёров ("Бинокор"), Лонгжи Сонг ("Оқ-тепа"), Хуан Эсперро ("Оқ-тепа"), Шерзод Қодиров ("Оқ-тепа") каби футболчилар эндиликда "Ғиждувон" таркибида ҳаракат қилишади.
Маълумот учун, жамоа Биринчи лиганинг 11-туридан сўнг 21 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.



