UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  1 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги)

Суперлига биринчи даврасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа "Нефтчи" бўлди.

Виталий Левченко шогирдлари ортда қолган 13 та турнинг 6 тасини ғалаба билан якунлашган бўлса, 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Тўплар нисбати 20-10, фарғоналиклар рақиблар дарвозасини 20 бор аниқ нишонга олишди, 10 та тўп ўтказиб юборилди.

Тўпурарлар пойгасида айни дамда жамоани тарк этгани айтилаётган Тома Табатадзе бормоқда, жами 6 та гол. Грузиялик футболчи "Пахтакор" (1 та), "Насаф" (2 та), "Сурхон" (2 та), "Қизилқум” (1 та) жамоалари дарвозаларини ишғол қилган.

"Нефтчи"нинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида жами 3 та гол урди, хусусан у "Сўғдиёна" (1 та), "Турон" (1 та), "Бухоро" (1 та) жамоалари дарвозаларини аниқ нишонга олишга эришди.

Ёзги трансферлар вақтида легионерга айланган футболчи Нурилло Тўхтасинов ҳам жамоанинг биринчи давра давомидаги тўпурарларидан бир ҳисобланарди. Нурилло 13 турда 3 та тўп киритди, жумладан "Сўғдиёна" (1 та), ОКМК (1 та) ва "Андижон" (1 та) дарвозаларига гол урди.

"Навбаҳор"дан "Нефтчи"га кўчиб ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Диёржон Туроповнинг ҳам тўпурлар жадвалида ўрни бор. Туропов ҳозиргача жами 2 та гол урди, жумладан "Андижон" (1 та), "Бунёдкор" (1 та) дарвозалари ишғол этилди. 

Навбатдаги тўпурар бу - Умар Адҳамзода. Дастлаб Фарғонанинг "Истиқлол" клубида ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи кейинчалик "Нефтчи"га кўчиб ўтди ва ҳозирда Виталий Левченконинг асосий қуролларидан бирига айланди. Адҳамзода Суперлиганинг илк турида "Металлург" дарвозасига 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан.

Жамоанинг яна бир тўпурарларидан бири Олексей Ларин ҳисобланади. Легионер футболчи биринчи давра мобайнида жами 2 та тўп киритди, жумладан "Пахтакор" (1 та), ОКМК (1 та) дарвозаларини ишғол қилишга эришди.

Тажрибали футболчи Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" сафига қўшилганидан сўнг ўзини жамоа етакчиларидан бири сифатида намойиш этмоқда. Ғофуров ҳам илк турда "Металлург" дарвозасига 1 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Фарғоналикларнинг кўплаб голларида айнан унинг ҳиссаси бор эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" сафида Иззатилла Абдуллаев ҳам ортда қолган турлар мобайнида "Бухоро" дарвозасига 1 та гол урди.

Тўпурар жадвалининг умумий кўриниши:

1. Тома Табатадзе - 6 та.

2. Улуғбек Ҳошимов - 3 та.

3. Нурилло Тўхтасинов - 3 та.

4. Диёржон Туропов - 2 та.

5. Умар Адҳамзода - 2 та.

6. Олексей Ларин - 2 та.

7. Мирзоҳид Ғофуров - 1 та.

8. Иззатилла Абдуллаев - 1 та.

"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳозирга қадар Шароф Муҳитдинов ва Билолхон Тошмирзаев трансферларини эълон қилди. Шунингдек, айни кунларда фарғоналиклар сафида франциялик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика