UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  2 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  45 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" учрашуви якунланди.

"Нефтчи" – "Металлург" 1:1

26 апрель, жума. "Истиқлол" стадиони. 16:30

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Мансур Саримсоқов

Гол: 0:1 — 18, Сардор Абдураимов (Сирожиддин Қўзиев), 1:1 — 27, Ғуломҳайдар Ғуломов.

"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 21.Муҳсин Убайдуллаев (14.Хуршидбек Мухторов, 46), 4.Боян Цигер, 20.Анваржон Ғофуров, 8.Кэтэлин Карп, 24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 17.Санжар Қодирқулов (23.Диёржон Туропов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (с), 70.Аббос Ғуломов (66.Дониёр Валиев, 82), 18.Михай Роман (77.Билолхон Тошмирзаев, 46), 99.Эффионг Нсунгуси.

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 3.Жалолиддин Жумабоев, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Беҳруз Облақулов, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 24.Даврон Эргашев, 15.Аббос Отахонов, 33.Иван Йосович, 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 4.Керим Палич (6.Худойшукур Сатторов, 77), 88.Сирожиддин Қўзиев (21.Ҳазрат Турсунқулов, 77), 7.Сардор Абдураимов (8.Искандар Шойқулов, 39), 31.Марко Миличкович, 97.Бобан Жоржевич (11.Далер Шарипов, 88).

Заҳира: 87.Акмал Ортиқов, 19.Эргаш Исмоилов, 5.Ризо Яздандўст, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 27.Беҳруз Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Сирожиддин Қўзиев (29), Мирзоҳид Ғофуров (31), Анваржон Ғофуров (58), Раҳим Давронов (77), Эффионг Нсунгуси (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

89. Тошмирзаевнинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга Тўропов ноаниқ зарба йўллади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

81. Эффионг Нсунгуси ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

74. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми Аббос Ғуломовнинг зарбаси билан якунланди, аммо сўнгги лаҳзада "Металлург" ҳимоячиси вазиятни бартараф этди.

64. Тошмирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бобан Жоржевичнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

58. Анваржон Ғофуров ҳакам томнидан огоҳлантирилди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ғофуровнинг жарима майдонига узатган тўпини Тошмирзаев дарвозага тўғрилаб қўй олмади.

48. Мезбонлар стандарт вазиятда "Металлург" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

39. Мирзоҳид Ғофуров жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўринади.

37. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. "Нефтчи" бундан фойдалана олмади.

36. Сардор Абдураимов жароҳат олиб, шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Шайқулов туширилди.

31. Бироз аввал ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Ғуломов энди улар сафига сариқ карточка ҳам қўшиб қўйди.

29. Қўзиев майдон марказида рақиб футболчисини йиқигани учун огоҳлантирилди.

27. ГОЛ! Ғуломов ўнг оёқда айланма зарба билан Раҳим Давроновни ожиз қолдирди!

24. ЗАРБА! Ғуломҳайдар Ғуломов бурчакдан узатилган тўпга зарба йўллади. Тўп рақиб дарвозасининг ташқи томонидан тўрга тегди.

23. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

18. ГОЛ! Сардор Абдураимов олис масофадан "Нефтчи" дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!

16. Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини Боян Цигер бартараф этди.

12. Даврон Эргашев жарима майдони яқинида "Нефтчи" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Ғуломҳайдар ГҒуломовнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

7. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мезбонларнинг ажойиб комбинациясидан сўнг Михай Роман "Металлург" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Раҳим Давроновнинг халақит бериши натижасида "Нефтчи" футболчисига дарвозани ишғол қила олмади. Бурчак зарбаси.

5. Бобан Жоржевич рақиб жарима майдонида "Нефтчи" футболчиси билан тўқнашиб кетди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини қайд этди. 

1. Учрашув бошланди. "Нефтчи" сариқ-қора, "Металлург" оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика