UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  4 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  4 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  63

Биринчи босқич якунлари. "Машъал"нинг гол урган футболчилари Янгиликлар

Биринчи босқич якунлари. "Машъал"нинг гол урган футболчилари

Биринчи лиганинг дастлабки босқич беллашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Биринчи босқичда “Ғарб” минтақасида кураш олиб борган “Машъал” яққол устунлик билан рақибларидан илгарилаб кетди. Муборакликлар ўтказилган 22та учрашувнинг 19тасида ғалаба қозонишди. Уч марта дуранг ўйнаган бўлишса, бирор марта ҳам мағлубиятга учрашмади.

Натижада “газчилар” 60 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 17 очкога ўзиб кетишди. Албатта, бунда футболчиларнинг ҳам, мураббийлар штабининг ҳам хизмати катта. “Машъал” мана шу 22та баҳсда 58та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 2,6тадан гол дегани. Рақиблар дарвозасига киритилган 58та гол 14 нафар футболчининг ҳисобига ёзилди.

Жамоа таркибида энг кўп гол урган футболчи Жамшид Ҳасанов бўлди. Иқтидорли футболчининг ҳисобидаги голлари сони биринчи босқичда 13тани ташкил қилди.

“Машъал” футболчилари бўлиб ўтган ўйинларда 4та пенальтини аниқ амалга оширишди. Жаҳонгир Абдумўминов иккита 11 метрлик нуқтадан унумли фойдаланган бўлса, Жамшид Ҳасанов ва Шаҳзод Шайманов бу борада биттадан тўп киритишди. Қуйида “Машъал”нинг гол урган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

1.Жамшид Ҳасанов – 13 (1).
2. Зоҳир Қўзибоев – 8.
3. Ихтиёр Тошпўлатов – 6.
4. Виктор Клишин – 5.
6. Мирзоҳид Ғофуров – 5.
7. Баҳодир Муртазоев – 5.
8. Жаҳонгир Абдумўминов – 4 (2).
9. Элдор Шомуродов – 4.
10. Шаҳзод Шайманов – 2 (1).
11. Шохжаҳон Аббосов – 2.
12. Отабек Шукуров – 1.
13.Аббос Шодмонов – 1.
14. Сирожиддин Раҳматуллаев – 1.
14. Фаррух Давронов – 1, автогол (“Регистон”).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика