"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди
30 апр 20:47
Янгиликлар
"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди
Эртага Европа Лигаси ярим финалида "Атлетик"ка қарши сафар ўйини бўлади.
Амад Диалло ва Маттейс де Лигт бугун "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибида машқ қилишди.
Манкунианликлар эртага Европа Лигаси яримфиналида "Атлетик"ка қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрдилар.
Де Лигт жароҳати туфайли 1 апрелдан бери майдонга тушмаганди ва "Лион"га қарши Европа Лигаси чорак финал ўйинларининг иккаласини ҳам ўтказиб юборган эди.
Диалло ҳам февраль ойида тўпиғидан олган жароҳати сабабли француз жамоасига қарши ўйнамади, шунингдек, аввалги босқичда "Реал Соседад"га қарши ўйинларда ҳам иштирок этмади. Илгари ярим ҳимоячининг мавсум охиригача сафдан чиқиши ҳақида хабар берилганди.
Ҳозирча иккала футболчининг ҳам Испанияга бориши бормаслиги аниқ эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар