Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"
30 апр 22:45
Янгиликлар
Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"
Ўйин ҳақида
- Ёмон ўйин ўтказмадик деб ўйлайман. Суперлига вакили, шунингдек чемпионликни мақсад қилган жамоага қарши учрашувда йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Жамоамиз вакилларига эътирозим йўқ, қўллаб-қувватлаган мухлисларга рахмат.
- Бугунги ўйин жамоангиз учун қанчалик тажриба бўлди?
- Гол албатта хатодан кейин киритилади. Бугун кучли рақибга қарши ўйинда камчиликларимизни кўриб олдик. Футбол шунақа ўйин, бизга дарс бўлган вазиятлар бўлди. Тўғри хулоса чиқарган ҳолда ишлашда давом этамиз.
- Сергей Лебедев "Нефтчи"га қарши ўйинларда ўзини қандай ҳис қилади?
- "Нефтчи"да ўйнаганман, ишлаганман. Мен учун қадрдон клуб. Лекин ҳар қандай жамоа сизга қарши ўйнаса, бу - рақиб. Ғалабани мақсад қилган ҳолда майдонга чиқиш менинг мураббийлик вазифам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар