Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"
30 апр 2025 22:26
Янгиликлар
Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"
Ўйин ҳақида
- Икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Дербиларда ҳар доим кураш бўлади. Биринчи бўлимда ўйинда ўйинни назорат қилдик, тўп кўпроқ бизда бўлди. Иккинчи бўлимда схемалар бир оз ўзгарди, рақиб ҳам фаоллашди. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди. Жамоаларни томошабоп футбол билан табриклайман.
- Бугун рақиб даражасидан келиб чиқиб ёшлар билан аралаш таркибни майдонга туширишингиз кутилганди. Бироқ, сиз ўйинни асосий таркиб вакиллари билан бошладингиз. Шу вазиятга изох берсангиз...
- Ҳар бир ўйинда натижа муҳим. Биз ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараймиз. Ўтган турдаги ўйин қолдирилган. Бугун биз жамоамиз футболчиларимизни "Сўғдиёна" билан ўйинга жисмоний жиҳатдан тайёрлаб ҳам олдик.
- Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг дисквалификацияси "Сўғдиёна" билан ўйин олдидан якунига етдими?
- Ҳа, у иккита ўйинни ўтказиб юборди. Иккита ўйинга четлатилган эди. Кейинги учрашувда майдонга туша олади. Машғулотларда ишлаяпти, ҳозир у майдонга тушиш учун тўлиқ тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар