UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  2 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  14 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76

Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидов Саудия Арабистонини "тиз чўктирган" кеча Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидов Саудия Арабистонини "тиз чўктирган" кеча

Бундан роппа-роса 7 йил олдин Миржалол Қосимов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиядаги Осиё кубогида Саудия Арабистонига қарши майдонга чиққан эди.

Вакилларимиз мазкур мусобақадаги иштирокини чорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлганди. Аммо, ундан олдин гуруҳдаги сўнги учрашувда Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба чорак финал эшикларини очганди.

Бугун ушбу баҳс тафсилотлари ҳақида батафсил фикрлашамиз ва эсда қолган ёрқин лаҳзаларни яна бир бор кўриб чиқамиз.

Гуруҳдаги олдинги иккита беллашувда уч очко ишлаган футболчиларимизни учинчи турда фақат ғалабагина кейинга босқичга олиб чиқарди. Чунончи, рақиб саудияликлар ҳам ҳудди шундай ҳолатга тушиб қолганди. Биз биринчи турда КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилган бўлсак, Космин Аларио шогирдлари 5:1 ҳисобида кореяликлардан устун келганди. Баҳс шу томонлама ҳам аҳамияти ва даражаси юқори эди. Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятдан бой бериб қўйиб аҳволимизни ўзимиз оғирлаштиргандик. Натижада мураббий таркибда катта ротатцияларни амалга оширди. Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев, Акмал Шораҳмедовлар бу гал захирада қолдирилди. Уларнинг ўрнига эса нисбатан ёшроқ таркиб майдонга тушди. Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Баҳодир Насимов асосий таркибда ўйинни бошлади.
Сардорлик боғичи эса Одил Аҳмедовга топширилди. Рақиб сафида жисмонан бақувват футболчилар, хорижлик мураббийлар штаби ва махоратли ижрочилар йиғилганди. Салим Ал Довсарий, Муҳаммад Ал Шаҳлавий, Ёсир Ал Шаҳрони, Фаҳад Ал Муваллад ва бошқалар. Ўйиндаги илк гол мухлисларни узоқ куттирмади. Мусобақада давомида кашфиёт бўлиши куилаётган Сардор Рашидов олдинги ўйинларда ўзининг имкониятларини тўлиқ кўрсата олмаган бўлса, учинчи турга келиб у очилди.

Ажойиб дриблинг ва тезликка эга Рашидов 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қанотда тўп ўз услубида бўйсиндирган ҳолда катта тезлик билан рақибнинг уч нафар футболчисини ортда қолдиради ва зарба беради. Тўп посбон Волид Абдулланинг оёқлари остидан ўтиб дарвоза тўридан жой олгани кейинчалик видео роликларни безагани эътиборга моликдир. Одатда кучли жамоалар билан иккинчи рақам остида ўйнайдиган миллий жамоамиз шу куни биринчи рақам остида тўп тепгани таҳсинга лойиқ кўрилган.

Қосимовнинг янги топилмаси, “Насаф”даги ўйинлари билан танилган Шуҳрат Муҳаммадиев дебют учрашувини ўтказганига қарамасдан жуда илиқ таассурот қолдирганди. Ўз позициясида деярли ҳато қилмаган эди, дея оламиз. Биринчи бўлимда устунлик барча жабҳаларда футболчиларимиз томонида бўлди.
Иккинчи бўлимда ҳотиржамликка берилган футболчилар саудияликлар томонидан жазоланади. Жарима майдончамиз ичида Виталий Денисов рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолади. Бош ҳакам барчамизга таниш Бенжамин Уильямс Нестеров дарвозаси томон пенальти белгилайди. Нуқатага яқинлашган Муҳаммад Ал Шаҳлавий зарбани аниқ ижро қилади ва ҳисобни тенглаштиради - 1:1.


Голдан сўнг тушкунликка тушиб қолмаган жамоамиз дарҳол босимни оширади ва ҳавфли ҳужумлар сонини оширади. Захирадан иккинчи ҳужумчи сифатида бўйдор ва гол ҳидини сеза оладиган Воҳид Шодиев майдонга тушгач ярим ҳимоячилар тўпни асосан Шодиев томон етакзишга ҳаракат қилишди. 70-дақиқада марказий ҳимоячи Шавкат Муллажонов қанотдан тўпни юқорилатиб олдинга узатади. Қулай вазиятни Воҳид Шодиев голга айлантиради - 2:1.

Бу ҳисоб қалтислигини билган футболчиларимиз ўйинни шу руҳда давом эттиришади. 79-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Жасур Ҳасанов тезлик билан қанотдан ҳужумга ўтади ва марказдан ўзини таклиф қилган Рашидовга оширади. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Рашидов гол уриб барчасига нуқта қўяди - 3:1.

Аслида ундан олдин ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди. Жарима майдончаси чизиғи устидан стандарт вазиятни амалга оширишга уриниб кўради. Бироқ, дарвоза тўрига бориб тушган тўпни ҳакам Уилямс ҳисобга олмайди.

Якунда Сардор Рашидов беллашувнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинади. Жанубий Кореяга қарши кечган баҳсда ҳам у жуда яхши ҳаракат қилганди. Шундан сўнг ўзбекистонлик иқтидорнинг ҳаридорлари кўпаяди. Унга Испания, БАА, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор кучли клублардан таклифлар олади. Ишонч билан айтишимиз мумкинки айнан Саудия Арабистонига қарши кечган ўйин уни оммага ва бутун қитъага танитди.


Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1
Бош ҳакам
: Бенжамин Уилямс (Австралия)
Мельбурн. “Ректангулар" стадиони. 10872 томошабин.
Голлар: Ал Саҳлави 60 пенальти - Сардор Рашидов 2, 79, Воҳид Шодиев 71.


Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 86), Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров (Воҳид Шодиев, 66), Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов (Санжар Турсунов, 90), Баҳодир Насимов.

Саудия Арабистони: Волид Абдуллоҳ, Осама Ҳавсави, Абдулла Ал Доссари, Омар Ҳавсави, Салман Ал Фараж, Наиф Ҳазази, Муҳаммад Ал Саҳлави, Ёсир Ал Шаҳрони, Сауд Карири (с), Салим Ал Давсари, Наваф Ал Обид.




Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳамедовга миннатдорчилик билдирамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика