

“Агар “Реал” билан Чемпионлар Лигасидаги энг севимли ғалабамни танлаш керак бўлса, бу десима (ўнинчи титул) бўлар эди. Ўшанда илк марта мазкур кубокни кўтаргандим, финалнинг сўнгги дақиқаларида ғалаба қозониш эса – бу ўзгача туйғу.
Булар мен учун ажойиб хотиралардир
Яна бир қадрли кун – туғилган шаҳрим Кардиффда “Ювентус”га қарши Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба. Ҳамма ҳам Чемпионлар Лигасини ўз уйимда ютганман, деб айта олмайди”, дейди Бэйл.
Эслатиб ўтамиз, 2013/14 йилги мавсум ЕЧЛ финалида “Реал” ҳамшаҳари “Атлетико”га қарши тўқнаш келган ва мадридликлар экстра таймларда (4:1) ғалабага эришиб, 10 титулни қўлга киритган эди. Гарет жамоасининг 2-голига муаллифлик қилган.
2016/17 йилги мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсида эса "Қироллик клуби" асосий вақтда "Ювентус"ни йирик ҳисобда (4:1) таслим этганди.



