

Бэйл "Реал" билан шартномаси якунланишини, аниқроғи 2022 йилнинг ўрталарини кутмоқда. Уэльслик ўзига янги клуб қидиришни режалаштирмаяпти. Қайд этиш керакки, у Уэльс Қатардаги ЖЧга чиқса, мундиалга жамоа билан бирга бормоқчи.
Уэльс терма жамоаси ЖЧ-2022 саралш босқичи доирасаидаги 2та ўйиндан сўнг "E" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
31 ёшли Бэйл ўтган мавсумни ижара асосида "Тоттенхэм"да ўтказди, Гарет АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 2та ассист қайд этди.



