Бэйл Испания Кубоги доирасидаги кечаги ўйинда жароҳат олди
23 янв 2020 11:56
Янгиликлар
Уэльслик футболчи Испания Кубоги 1/16 финали доирасидаги "Унионистас" (3:1)га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олди.
"Қаймоқранглилар"нинг 11-рақамли футболчиси 53-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Браим Диас туширилди.
"Реал" устози Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, Бэйлнинг жароҳати жиддий эмас, аммо у бугун тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Бэйл жорий мавсум барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар