

"Аталанта" билан биргаликда Берарди учун курашга "Лестер" ва "Милан" қўшилди.
Икки клуб ҳам эҳтимолий трансфер имкониятларини ўрганишди. "Сассуоло" ўз етакчиси учун 35 миллион евродан кам сўрамаяпти.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 8та ассист қайд этди.



