Берарди "Сассуоло"дан кетишга тайёр. Форвардга "Ливерпуль" ва "Милан" қизиқмоқда
23 июн 2022 13:25
Янгиликлар
Берарди "Сассуоло"дан кетишга тайёр. Форвардга "Ливерпуль" ва "Милан" қизиқмоқда
"Сассуоло" ҳужумчиси Доменико Берарди келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
"Менга Моденада яшаш ёқади (Сассуоло шаҳри Модена провинциясига киради). 11 йилдан бери шу ердаман ва шу даражага етиб келдики, энди кўчиш мен учун осонроқ. Барчаси рафиқам ва ўғлим сабаб. Улар билан ҳамма жойда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан", — дейди Берарди.
27 ёшли форвард ўтган мавсум "Сассуоло" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 17та ассист қайд этди.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt форвардни 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар