

Бензема мадридликлар сафидаги умумий голлари сонини 324 тага етказиб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Рауль Гонсалес (323)ни ортда қолдирди. Улардан олдинда эса Криштиану Роналду (450) бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли француз “қаймоқранглилар” шарафини 2009 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. У 606 та ўйинда қатнашиб, 159 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздирган.



