UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  7 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  43 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди" Янгиликлар

Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"

"Реал" собиқ юлдузи Карим Бензема Родрини "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисобламайди.

"France Football" талқинига кўра, "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси хавбеки Родри 2024 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Реал" ва Бразилия терма жамоаси вингери Виниcиус Жуниор эса иккинчи ўринни эгаллади.

"Мен Виниcиус билан гаплашдим, у хафа. Ва бу нормал ҳолат. У "Олтин тўп"ни қўлга киритишга ҳақли эди.

Мени Родрига нисбатан хусуматим йўқ, у яхши ўйинчи... Лекин мен диванда ўтириб телевизор кўраман ва Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди. Вини эса буни бир неча марта қилган.

Ўйлайманки, бу жуда мураккаб лаҳза, бутун дунё "Олтин тўп"ни сен олишингни кутади ва охир-оқибатда бундай эмаслиги маълум бўлади. Виниcиус - яхши йигит. У ҳаракат қилишда давом этади ва бир кун келиб ўзининг "Олтин тўп"ини қўлга киритади", - деди Мадрид клубининг собиқ футболчиси "Эл Chiringuito" нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика