Бэмфорд "Тоттенхэм"га ўтишни хоҳламаяпти

Alisher
17 авг 2021
"Лидс" ҳужумчиси Патрик Бэмфорд "Тоттенхэм" таклифини рад этмоқчи.

"Шпорлар" ўйинчини "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин бўлган Харри Кейнга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Бэмфорд "Тоттенхэм"га ўтишни хоҳламаяпти, у "Лидс"да бахтли ва ҳозирги жамоаси билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Ўйинчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бэмфорд "Лидс"га "Миддлсбро"дан 2018 йилда деярли 8 миллион эвазига ўтган эди. У ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 38та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 8та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mirror