"Барса" форварди – "Лидс"нинг ашаддий мухлиси, ўйинларимизни қолдирмай кўради. У ҳаттоки мени футболкамни сўраган" - Патрик Бэмфорд
27 мар 2021 12:19
Янгиликлар
"Барса" форварди – "Лидс"нинг ашаддий мухлиси, ўйинларимизни қолдирмай кўради. У ҳаттоки мени футболкамни сўраган" - Патрик Бэмфорд
"Фулхэм"га қарши ўйиндан кейин Илан Мелье (Дембеленинг Франция ёшлар жамоасидаги шериги) шундай деди: "Илтимос, футболкангни менга бер".
Мен: "Албатта, ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин ким учун?". У: "Дембеле". Мен: "Тўхта, кимга?". У: "Барселона"да ўйнаётган йигитга".
Хайрон бўлдим, мен: "Унга мени футболкам керак эканми?". Мелье жавоб берди: Дембеле сени ва Кэлвин Филлипснинг футболкасини сўради, чунки у "Лидс"нинг ашаддий мухлиси ва ўйинларни қолдирмай кўриб боради.
Мен такроран сўрадим: "Жиддий айтяпсанми? Хоп, лекин менга ҳам унинг футболкасини олиб келасан". Орадан маълум вақт ўтиб, Илан менга "FaceTime"дан қўнғироқ қилди ва "Барса" футболкасини кўрсатди, футболкада шундай ёзув бор эди: "Дўстим Бэмфорд учун Дембеледан", – деди "Лидс" форварди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар