Белявский: "Ҳозир рамазон, Яхшибоев ҳеч нарса емаяпти. Аммо, унга қойил, икки тайм яхши ўйнади"

Alisher
2 май 2020, 11:36
"Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Белявский Беларусь чемпионати доирасидаги "Смолевич" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйинга қадар учта мағлубиятни қабул қилиб олган эдик. Ёқимсиз таассуротлар бор эди. Менимча, рақибда ҳам ҳудди шундай вазият. Оғир ўйин бўлди.

- Жамоангиз ўйинни тезкорлик билан бошлади - ўйинга шундай режа бормиди?

- Биз шундай ўйнаймиз. Аммо, вазиятлардан фойдаланилмагандан сўнг, қанақадир ўз кучимизга ишонмай қўйгандек бўлдик.

- Яхшибоевда кўп вазиятлар бўлмоқда, аммо омад ундан юз ўгирмоқда.

- Сиз бир нарсани тушунинг, у бошқа мамлакатдан келган инсон. Иккинчидан, ҳозир рамазон, у ҳеч нарса емаяпти. Бу эса жуда ҳам қийин ҳолатдир. Аммо, унга қойил, икки тайм яхши ўйнаб берди. Ўйлайманки, у буёғига яна ҳам яхши ўйнайди", - дейди Белявский.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Беларусь 5