Бельгия - Япония: Учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Aziz Tukhtamuradov
3 июл 2018, 01:27
Бельгия терма жамоаси Японияга қарши 1/8 финал учрашувида супер камбэкни амалга оширди.

\“Ростов Арена”да бўлиб ўтган учрашувда бельгияликлар икки тўп фарқи билан ортда бора туриб, якунда 3:2 ҳисобида зафар қучишди. ФИФА расмий сайтининг хабар беришича, Бельгия терма жамоаси етакчиси Эден Азар учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 

“Челси” аъзоси Япония дарвозасига Маруан Феллайни томонидан киритилган иккинчи голга ассистенлик қилди. Энди Бельгия терма жамоаси 1/4 финалда Бразилияга қарши майдонга тушади. Бу ўйин 6 июль куни “Казань Арена”да бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›