UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  2 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  4 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  10 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9

Беҳруз Асқаров: "Пахтакор" ёшаргани билан барибир "Пахтакор" бўлиб қолаверади" Янгиликлар

Беҳруз Асқаров: "Пахтакор" ёшаргани билан барибир "Пахтакор" бўлиб қолаверади"

Бу йил айрим етакчиларидан воз кечган ва ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратган "Пахтакор" чемпионат стартини яхши бошлади.

Илк турда "шерлар" "Сурхон" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, кейинги ўйинда "Насаф" билан кутилганидан яхши ўйин кўрсатди. Жамоанинг ярим ҳимоячиси Беҳур Асқаров "Насаф"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Умуман олганда ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Рақибни ўрганамиз. "Насаф"нинг ўйин услубини кўриб чиқдик. Кўрдингиз ғалабага яқин келдик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Қолаверса, "Насаф" ҳам яхши ўйнади. Энди 2-тур ўтди. Ҳали мавсум олдинда. Бўшашмаслигимиз керак. "Пахтакор" ёшаргани билан барибир "Пахтакор" бўлиб қолаверади. 

Қўлимдан келганча жамоага ёрдам беришга интилмоқдаман. Алижонов, Черан, Собирхўжаев, Ҳамдамов каби етакчилар ёнида тўп тепиш анча осон. Улардан ўрганадиган нарсаларим кўп. Бу мен учун яхшигина тажриба бўляпти",- дейди Беҳруз Асқаров. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика