Баъзи футболчилар Хавининг ишидан норози

Sherzod Nurmatov
16 дек 2023, 10:56
Футболчилар ҳозирги мураббийдан қониқмаяпти.

"Барселона"нинг камида 4 нафар футболчиси бош мураббий Хави Эрнандеснинг иш услуби ва унинг тактик қарорларидан норози, деб хабар берди "Cadena SER". 

Ушбу рўйхатга Марк-Андре тер Штеген, Роберт Левандовски, Илкай Гюндоган ва Френки де Йонг киради.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клубидаги муҳит таранглигича қолмоқда. Чемпионлар Лигасининг 6-турида "Антверпен"дан учралган мағлубиятдан кейин (2:3) вазият янада оғирлашди.

Аввалроқ Хави Месси кетганидан сўнг жамоага нима етишмаётганини айтган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Cadena SER

Сўнгги янгиликлар

Барча ›