UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  3 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Ҳозирги ҳужумчиларга жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти" Янгиликлар

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Ҳозирги ҳужумчиларга жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти"

Cоcа-Cоla Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор"- "Андижон" (0:0) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг "Андижон" бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак "Водий дерби"ларида Наманганми, Андижонми, Фарғонами ўринга қаралмайди. Ҳозирги ҳолатда эса жамоамиз учун очколар сув ва ҳаводек зарур. "Навбаҳор" жамоасини қандай кучли эканини ва юқори ўринлар учун курашаётгани барчага аён. Шу сабабли қисқа муддат ичида "Навбаҳор"га қарши ўйин учун яхши тайёргарлик кўрдик ва бугун бир очкога эга бўлдик. Лекин "Навбаҳор" жамоасида гол уриш учун биздан кўра кўпроқ вазиятлар бўлди",- дейди Ҳамидуллаев.

- Учрашувдаги охирги вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эдими? Ҳолис фикрингиз.

- У вазиятни мен турган жойдан аниқ кўра олмадим. Бизнинг олдинги учрашувларимизда ҳам ҳакамларнинг хатолари бир талай. Мен ҳакамлар тўғрисида гапиришни истамайман, улар ўз ишини қилади.

- Сиз футболчилик фаолиятингизда жуда яхши ҳужумчи бўлгансиз. Ҳозирги ҳужумчиларда мавсумда 15та ва ундан ортиқ гол уриш ҳолатлари жуда кам. Нима деб ўйлайсиз ҳозирги ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Ҳозирги ҳужумчиларда жўшқинлик, ҳаракат етишмаяпти. Бизнинг жамоа ҳужумчиларида ҳам шундай, майдонда ҳар бир қаричда, ҳар бир дақиқада вазият бўлиб қолиши мумкин, улар эса бунга тайёр турмайди. Улар тайёр вазият бўлса бўш дарвозага тепиб "гол урсам" дейди мени фикримча.

- "Андижон" жамоаси бош мураббий излаяптими ёки мавсумни ўзингиз якунлайсизми?

- Менимча мавсумни ўзим якунласам керак.

- Олдинги ҳужумчиларда сиз айтган сифатлар бўлган. Улар ўз билими билан мураббий бўлиб етишиб чиқади. Лекин нима учун мураббий сифатида яхши ҳужумчи етиштириб чиқара олмайди?

- Биласиз, ҳозирги чемпионатимиз тур учрашувлари оралиғида озгина вақт бор. Эртага дам олинади индинга жамоа йиғилади тайёргарлик кўрилади, ҳужумчилар билан алоҳида шуғулланиш учун вақт кам, ҳозирча машғулотлардан сўнг оғзаки тарзда жарима майдонча атрофида қандай очилиш кераклиги, нима қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар бериб боряпмиз. Айтганимдек вақтимиз оз бўлмоқда.

- Мана сиз "Андижон" жамоасида иккита ўйин ўтказдингиз. Жамоанинг омадсизлигига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Шу иккита ўйинда ҳам жамоамиз мағлубиятга яраша ўйин қилмаган эди. Футболчиларда ишонч ва иштиёқ етишмаётган эди. Бугунги бир очкодан сўнг жамоада ишонч ортади деб ўйлайман

- Сизга жамоа раҳбарияти томонидан қандай вазифа юклатилди?

- Ҳар бир учрашув ўтгани сари жамоа ўйини сифатини яхшилаб бориш вазифаси қўйилган.

- "Андижон" жамоасини кейинги йил Суперлигада кўрамизми?

- Албатта. Худо хоҳласа суперлигада қолиш учун бугун биринчи қадам қўйилди. Кейинги турда бизни «Бухоро»га қарши олти очколик асосий ўйин кутиб турибди. Худо хоҳласа ғалаба қозонамиз

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика