UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  4 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  3 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  4 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  8 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  18 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  753 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман”

"Қўқон-1912" собиқ бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов кетиш олдидан барча жамоа аъзолари ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

- Ассалому алайкум ҳурматли “Қўқон-1912” жамоасининг фидойи мухлислари. Мана жамоада 2,5 йил ишлаганимдан кейин Сизлар билан хайрлашадиган пайт келди. Менинг “Қўқон-1912” жамоасида ишлашим учун менга ишонч билдирган, мени қўллаб қувватлаган жамоа раҳбари, Қўқон футболининг жонкуяри, ”Қўқон-1912” жамоасининг шунча йил давомида Суперлигада ўйнашига ўз ҳиссасини қўшган олийжаноб инсон, Бахтиёр ака Толиповга, жамоани ҳар томонлама қўллаб қувватлаган жамоамизнинг жонкуяр раҳбарларига, жамоани яхши кунида хам, оғир кунида хам қўллаб-қувватлаб турган “Қўқон-1912” жамоасининг бетакрор, фидойи, жамоа учун жонини фидо киладиган ажойиб мухлисларига, жамоада мен билан ака-укадек бўлиб кетган футболчиларга, жамоада ишлаган хар бир ходимга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва чин юракдан раҳмат деб қоламан. 

Жамоани қабул қилиб олганимда босқичма-босқич жамоани юқори даражага олиб чиқишни ва Осиё Чемпионлар Лигасига чиқишни мақсад қилиб қўйгандик. Худога шукр мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари билан биринчи босқичдан ёруғ юз билан ўтдик. Икки йил давомида аутсайдерлар қаторидан жанговар, ўз олдига юқори мақсадларни қўя оладиган жамоага айланди. Янада кучайиш ва медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишимиз учун 2021 йилдаги таркибни сақлаб қолиш ва бу жамоа қаторига 4-5та кучли футболчиларни қўшиш талаб этиларди. Шунда жамоа бемалол юқори ўринлар учун кураша оларди.

Лекин афсуски 2021 йилги таркибни айрим сабабларга кўра сақлаб қола олмадик ва жамоани кучайтира олмадик. Бу холат натижага барибир ўз таъсирини ўтказди. Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман. Лекин ишлаган пайтимда футболчиларни фақат тўғри йўлдан боришга ундадим. Ютсак ҳалол ютдик, ютқазсак ҳалол ютказдик. Шу сабабли Яратганнинг олдида ҳам, мухлисларимиз, раҳбарларимиз олдида ҳам виждонимиз тоза, ёруғ юз билан хайрлашмоқдаман. Мухлисларимиз хоҳлаган Осиё Чемпионлар Лигасига чиқа олмаганимиз учун барчанинг олдида қарздорман ва худо хохласа вақти соати келиб яна Қўқонда ишлайман деб умид килиб қоламан. Мухлисларимиз доимо соғ-саломат бўлишларини, хонадонларида фақат хурсандчилик кунлар бўлишини тилайман.

“Қўқон-1912” жамоаси ва Қўқонлик мухлислар доимо қалбимда бўлишади. Жамоа раҳбариятига ва барча жамоа аъзоларига омад тилайман! Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Яхши кунларда яна кўришгунча деб қоламан. Мухлисларимизга, “Қўқон-1912” жамоасига меҳр билан Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика