"Бавария"ни бошқариш учун янги номзод пайдо бўлди. У 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган

Alisher
12 ноя 2019, 12:17
"Бавария" раҳбарияти бош мураббийликка Хаби Алонсо вариантини ўрганмоқда.

Мюнхен клуби олдинроқ жамоада Хосеп Гвардиола қўл остида ўйнаган Хаби Алонсони бош мураббийликка таклиф қилмоқчи.

Қайд этиш керакки, "Бавария" раҳбарияти ва директорлар кенгаши Алонсога ишонишмоқда ва уни узоқ муддат жамоада қоладиган мураббий сифатида кўришмоқда.

Алонсо ҳозирги вақтда "Реал Сосьедад"нинг иккинчи жамоасида бош мураббийлик қилмоқда.

Олинроқ, жамоа бош мураббийлигига Маурисио Почеттино, Жозе Моуринью ва Томас Тухелларнинг номзодлари айтилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик собиқ футболчи "Бавария"да 2014-2017 йилларда ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star