UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  0 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  1 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  5 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  2 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  3 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  10 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  15 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  12 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2

"Бавария" янги рекордлар оғушида Янгиликлар

"Бавария" янги рекордлар оғушида

Бугун Германия бундеслигаси 15-тур учрашувлари давом эттирилади.
Турнинг энг қизиқ ўтиши кутилаётган тўқнашувларидан бири Бремен шаҳрида жойлашган кўркам "Везер-Шатдион"да "Вердер" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув кўплаб футбол ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Боиси "Вердер" устидан қозониладиган ғалаба туфайли Мюнхен супер-клуби бир нечта рекордларни янгилаш имконига эга бўлади.
 
Умуман олганда Германия бундеслигасида қайд этиладиган рекордларнинг ҳар иккисидан бири, албатта, "Бавария" билан боғлиқ бўлиши  ҳаммамизга аён. Ўтган турда Брауншвайгнинг "Айнтрахт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Голливуд ФК" 2013 йилда умумий тўпланган очколари сонини 87 та! га етказиб олди. Бу билан Мюнхенликлар 2005 йилда ўзлари томонидан ўрнатилган рекордни янгиладилар. Агар Мюнхен супер-клуби бугун "Вердер"ни мағлуб этишни уддаласа ёки дурранг натижа қайд эта олса, бу натижани янада яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, "Бавария" бундеслига доирасидаги кетма-кет 39 ўйиндирки мағлубиятга учрамай келмоқда. Бугунги ўйинда эса 40 ғалабанинг қўлга киритилиши, эхтимол.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ҳам бироз сўз юртисак. Пеп Мюнхенга кўчиб ўтганидан буён ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамагани, диққатга сазовордир. У шогирдлари билан биргаликда мана 14 турдирки мағлубиятсиз серияни давом эттириб келмоқда. Навбатдаги турдаги ғалаба испан мураббийини янги рекорд сохибига айлантиради. Боиси бундеслига тарихида ҳали ҳеч бир мураббий жамоаси билан 15 та учрашувни мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказган эмас.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, "Голливуд ФК" охирги 25 та сафар ўйинида ҳам бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борадаги бундеслига рекорди ҳам айнан "Бавария"га тегишли. Мюнхенликлар 1985-1987 йиллар мобайнида 26 та сафар учрашувини мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказишган.
Демак, "Бавария" бугун яна бир қатор рекордларни янгилаш имконига эга. Аммо "бременлик машшоқлар" бунга имкон беришармикан? Бу саволга яқин соатлар ичида жавоб топиш имконига эгамиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика