"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади
06 июл 20:58
Янгиликлар


"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади
"Ливерпуль" ва "Бавария" "РБ Лейпциг"нинг франциялик ҳимоячиси Кастелло Лукебанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Франциялик футболчининг шартномасида 90 млн евро миқдорида сотиб олиш банди кўзда тутилган. Аммо, "РБ Лейпциг" босслари камроқ суммадаги таклифни қабул қилишга тайёр. Лукебага бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, "Тоттенхэм" ҳимоячини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Кастелло Лукеба 2023 йилдан бери "РБ Лейпциг" шарафини ҳимоя қилмоқда. Француз немис жамоаси сафида жами 72 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар