UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Бавария" - "Реал": Ким қандай фикрда? Янгиликлар

"Бавария" - "Реал": Ким қандай фикрда?

Мюнхендаги даҳшатли тўқнашув "Бавария" ҳамда "Реал" ўртасида кечадиган ЕЧЛ ярим финал доирасидаги дастлабки ўйин ҳақида сайтимиз ижодкорлари ўз фикрларини билдиришди.

Нарзулла Сайдуллаев ("CA" бош муҳаррири, Суперлига, Про-Лига, МТЖга ихтисослашган журналист): "Бугун кечагидан камроқ гол бўлишини кутаяпман. "Бавария" ўз уйида жуда кучли ўйнайди. Мюнхен клуби ўз майдонида ғалаба қозонишини тахмин қиламан. Лекин худди кеча ёзганимдек, финалга ким чиқиши Мадриддаги баҳсдан сўнг маълум бўлади. "Бавария"нинг кучсиз томони кўплаб жароҳатлар, "Реал"нинг кучсиз томони сафарда ўйнаётгани. "Бавария"нинг кучли томони мухлислари, "Реал"нинг кучли томони Роналду".



Жасур Асланов ("CA" ходими, Ла Лига ва "Барселона"га ихтисослашган журналист): ""Бавария"га Юпп Хайнкесс қайтганидан сўнг немис гранди ўз ўйинини тиклади. Жамоа формада ва ҳар қандай рақибни шошириб қўйиши мумкин. Бунинг устига, "Қироллик клуби"дан мюнхенликлар сафига ўтган Хамес Родригес Зинедин Зиданга қандай ўйин кўрсата олишини исботлашга ҳаракат қилади. "Реал" ЛаЛига ва Испания Кубогини қўлдан бой берди. Энди уларнинг ягона соврин ютиш имконияти Чемпионлар лигасида. Зидан ўз ишида қолиш учун бор кучини ишга солади. Бугунги баҳсда мюнхенликлар ўз уйида ўйнаши туфайли кичик ҳисобда ғалаба қозонади деб ўйлайман".


Миржалол Норматов ("CA" ходими, МЮга ихтисослашган журналист): "Бугунги учрашувда "Бавария"ни фаворит деб ҳисоблайман. Чунки Юпп Хайнкес сўнгги учрашувларда жамоасида ротацияга қўл уриб, жамоани "Реал" билан учрашувга тайёрлади. Ўз майдонида ҳар доим ҳужумкор ўйин намойиш этади. Бироқ "Бавария"нинг бир камчилиги - дарвозабон. Агарда Мюнхен клуби посбони ўзини кўрсата олса, "Реал" мағлуб этилиши мумкин. Аммо бугун "Бавария" ўз дарвозабонига таянмасдан ҳужумга эътибор берган ҳолда ўйин кўрсатади".


Жаҳонгир Сотволдиев ("CA" ходими): "Ушбу баҳсни кўпчилик футбол мухлислари ва мутасаддилари сабрсизлик билан кутмоқда. Бугун "Бавария"га Артуро Видал, Мануэл Нойер Давид Алаба, Кингсли Коман, Корентен Толиссо жароҳати боис бугунги учрашувни ўтказиб юборса, Ижара асосида "Бавария"да тўп тепаётган "Қироллик клуби" футболчиси Хамес Родригес ҳам майдонга туша олмайди. Бугун иккала жамоага ҳам қийин бўлиши аниқ. "Реал" кичик имкониятдан қандай фойдаланиш кераклигини яхши билади. "Бавария" жиддий рақиб кутиб турибди. "Реал Мадрид" сафарда "Ювентус"ни кўмиб келгандек, "Бавария"ни ҳам кўмиб кетади".


Омонжон Тўхтамирзаев ("CA"  русча бўлими ходими, "Реал"га ихтисослашган журналист): Юпп Хайнкес кучли мураббий эканлигини яна бир бор исботлаб бўлди. Бунга "Бавария"нинг ўйинлари яққол исбот бўла олади.

"Бавария"да Алаба ва Нойер етишмаслиги мумкин, аммо дарвозабон сафдан чиққанига анча бўлди, Алабанинг ўрнини боса оладиган футболчи топилади менимча. Зидан ҳам ўз навбатида қаторасига 3-бор Чемпионлар Лигасига чиқишга қарши эмас албатта. Бунақаси ҳали тарихда бўлмаган, аммо у келгунча ЕЧЛни икки марта ютгани ҳам йўқ эди. Боз устига ғалабаларга ўрганиб қолган футболчилар ҳам мавсумни совринсиз тугатиш ниятида бўлмасалар керак.

Ла Лигадан анча аввал умидини узиб бўлган "Реал" айнан шу мусобақага бор эътиборини қаратгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳа, охирги ўйиннинг охирги дақиқаларида бир нималар бўлиб кетди :) Бироқ қанча баҳслашсак ҳам, барчаси ортда қолиб бўлди ва "Реал" ярим финалда.

"Бавария" ўз уйида масалани деярли ҳал қилишга уриниши аниқ, охирги вақтлар бу немисларнинг қўлидан келмоқда. Лекин Зидан ва "Реал"нинг ҳам режалари борлиги турган гап. Шуниси аниқки, бугун ким кўпроқ гол урса ўша ютади.

Нима бўлганда ҳам бугун муросасиз курашларга бой ўйин, ҳар икки жамоа таркибидаги ажойиб футболчилар ижросида юқори сифатли ўйин ва энг муҳими ҳакам баҳс-мунозараларга ўрин қолдирмаслигини истайман. Хайнкес қатгач кучга тўлган "Бавария" ва ҳар ўйин гол ураётган Роналдо бошчилигидаги мадридликлар: бизни жуда қизиқ ўйин кутмоқда.


Гайрат Хасбиуллин ("CA" мутахассиси): Ўйлашимча, бугунги учрашувда голли дуранг қайд этилади. Мухлисларни ажойиб футбол спектакли кутмоқда. Бу жамоалар ўртасидаги баҳсда ҳар қандай натижа содир бўлиши мумкин.


Шаҳбоз Беғамов ("CA" ходими, Суперлига, МТЖ, Германия ва Италия футболига ихтисослашган журналист): "Мен кутган қуръа. Ярим финал статусига муносиб тушадиган даражадаги жамоалар тўқнашуви. Муҳими, финалга йўл оладиган жамоа ҳеч қандай саволларга ўрин қолдирмаслиги керак. Ўйин ҳақида аниқ бир фикр билдириш мушкул. Нега? Чунки охирги йилларда "Реал" иштирокидаги ўйинларда бошқа факторлар туфайли натижалар ўзгариб кетмоқда. Тўғри, тарихда фақат натижа қолади. Аммо ўша тарихларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Шу боисдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деганларидек, бугунги баҳсда аввало голландиялик Бьорн Куйперсга омад тилайман. Муҳими, ҳакам хуштаги адолат йўлига хизмат қилсин. Баҳс тақдирини эса майдонда футболчилар ҳал этишга қодир. Ҳакам эса эгнидаги либос масъулиятини ҳис этиб вазифасини бажарса бўлгани. "Бавария"нинг иштаҳаси карнай. Чунки улар ўтган йилги хурмача қилиқлар учун қасос олишмоқчи. "Реал"ни эса ЕЧЛни ютишдан ўзга чораси йўқ. Фақат шугина Зидан ва "Реал" мухлисларини овунтириши мумкин. Зидан ва "Реал" ЕЧЛда ғолиб бўлиш бўйича хет-трик қайд этишга чанқоқ.

"Бавария" таркибида йўқотишлар кўп. "Реал"да эса ҳаммаси жойида. Аммо бу жиҳатлар бугун иккинчи даражага тушиб қолган. Баҳонага ўрин йўқ. Гвардиола даврида "Реал" "Бавария"ни қалтиратиб қўйганди. Анчелотти қўл остида эса ҳал қилувчи фактор ўзгариб қолганди. Юпп Хайнкес келиши билан "Бавария"га ҳақиқий немисча менталитет қайтди. Ҳозирги "Бавария"нинг энг катта устуни айнан Юп Хайнкес қайтарган немисча менталитет. Зидан ЕЧЛдаги муваффақиятли сериясини давом эттираётгани, унинг мураббий сифатидаги салоҳиятига бўлган ҳурматни ҳимоя қилиб турибди. Зиданнинг мураббийлик имзоси ҳозирча ЕЧЛдаги натижалар билан боғлиқ. Артуро Видаль айтганидек, қасос олиш ғалаба таъмини янада ширин қилади. Ўйлашимча, "Бавария" айнан шу ширин таъмни татиб кўради.


Хайрулла Холиқов ("CA" ходими, ОФК, Суперлига, МТЖга ихтисослашган журналист): "Реал" чемпионлар лигаси учун "туғилган" жамоа. Шундай экан, бугунги ўйинда ҳам фаворит "Реал" - гарчи меҳмонда ўйнаса-да. Тахминимча, бугун "Реал" "Бавария" устидан 4:2 ҳисобида ғалабага эришади. "Бавария" таркибида Роберт Левандовски билан Тьяго Алькантара гол урса керак. Мадридликлар сафида эса Роналду (2та), Бензема ва Васкес биттадан тўп киритиши кутилмоқда".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика