"Бавария" "Ливерпуль" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
17 апр 2018, 13:32
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Эмре Жан ватанига қайтиши мумкин.

Манба хабарига кўра, "Бавария" "Ювентус" билан биргаликда 24 ёшли футболчи учун кураш олиб бормоқда.

"Бавария"ни ёзда қабул қилиб оладиган янги бош мураббийи Нико Ковачнинг ўзи уни ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаннинг "Ливерпуль" билан шартномаси ушбу мавсум ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail