"Бавария" футболчисига Руммениггенинг сўзлари ёқмади

Aslanov Jasurbek
20 июл 2017, 17:12
"Бавария" ҳимоячиси Рафиньяга клуб бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзлари ёқмади.

Олдинроқ, Румменигге фаолиятини якунлаган Филипп Лам ўрнига Жошуа Киммих асосий номзод бўлишини айтган эди.

"Румменигге ҳар нарсани гапириши мумкин. Клубда унинг ўз вазифалари бор, аммо жамоанинг бош мураббийи Карло Анчелотти. Айнан у ким захирада қолиши ва ким майдонга тушишини ҳал қилади. Мен Лам билан 6 йил бирга ўйнадим ва "Бавария" сафида 200 тадан ортиқ учрашувда майдонга тушдим. Энди кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан деб ўйлайман" - дейди Рафинья.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1