"Бавария" етакчиларидан бири Тухелнинг ёрдамчиси билан тортишиб қолди

Sherzod Nurmatov
19 фев 2024, 12:40
Мюнхен клубидаги муҳит ёмонлашишда давом этмоқда.

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих Германия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Бохум"га (2:3) қарши ўйиндан сўнг бош мураббий ёрдамчиси Жолт Лёв билан жанжаллашди. Бу ҳақда журналист Патрик Штрассер хабар бермоқда.



Футболчи ва мутахассис ўртасида баланд овозда оғзаки тортишув келиб чиққан. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, вазият деярли уришиб кетишгача борган.

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель воқеага изоҳ беришдан бош тортди. Мутахассис воқеани ишда бўлиб турадиган ҳолат деб атади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild