"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди

Tolibjon Qosimov
27 ноя 2024, 13:52
Мюнхеннинг "Бавария" клуби қуруқ сериясини давом эттирмоқда.

Тунда ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган қатор учрашувлар бўлиб ўтди. "Бавария" жамоаси ўз уйида ПСЖни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Қизиғи, Венсан Компани бошчилигидаги мюнхенликлар Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида "Барселона"дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин барча мусобақаларда кетма-кет еттита ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди. Тўплар нисбати - 18:0.

"Бавария" навбатдаги ўйинини 30 ноябрь куни Бундеслига доирасида сафарда "Боруссия Д"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com