Батшуайи 21-асрда бу ишни қила олган ягона ўйинчи

27 сен 2018, 08:58
Кеча “Валенcия” “Сельта” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Валенcия” сафидаги голга Миши Батшуайи муаллифлик қилди. 24 ёшли футболчи шу тариқа 21-асрда Англия, Германия, Франция ва Испания чемпионатида гол урган илк ўйинчига айланди.

“Челси”дан ижарага олинган Батшуайи ўтган мавсумда “Боруссия Д” сафида 10 ўйин ўтказиб, 7 та гол урганди. Бунгача у “Челси” ва “Марсел” жамоалари сафида ҳам гол уришга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live