Бартомеу: “Месси ҳар йили “Олтин тўп” билан тақдирланиши лозим”

Aslanov Jasurbek
21 дек 2016, 02:19
“Барселона” президенти Хосеп Мария Бартомеунинг фикрича, жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳар йили “Олтин тўп”ни олиши шарт.

 

“Олтин тўп” ҳар йили Мессига топширилиши лозим. У жаҳон футболи тарихидаги энг яхши футболчи. Қачонлардир у фаолиятини якунласа, унинг муваффақияитлари узоқ йиллар сақланиб қолади. Келажакда Месси каби футболчи бўлишини тасаввур қилиш қийин. Агар келажакда у каби футболчи пайдо бўлса, у ҳам бизнинг клубда бўлишига ишонаман, -дея Бартомеунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда FourFourTwo.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo