UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:11Ғалаба "Вилла"ни ЧЛга олиб чиқади. "Астон Вилла" - "Ливерпуль"  2 00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  8 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  10 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  34 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  14 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида! Янгиликлар

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида!

"Барселона" ушбу мавсумда вазиятлардан фойдаланиш борасида катта муаммоларга дуч келмоқда.

Жамоа Европанинг топ-лигаси 96 жамоаси ичида зарбалари голга айланиши борасида 58-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу мавсумда "Барселона" 275 зарба бериб, 31 марта гол урди. Шу орқали Хави жамоасига бир гол учун 8,87 зарба керак бўлмоқда. Бундай даврий ҳисоблашда "Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" (9 зарбада 1 гол) жамоасидан пастроқ натижа қайд этмоқда.

Бу борадаги энг ёмон натижа 187 зарбада 9 гол урган "Клермон"га тегишли. Ўз навбатида Европанинг энг эффектив жамоаси "Жирона" бўлиб турибди. Уларга бир гол уриш учун 5 зарба кифоя қилмоқда.

Агарда дарвозага йўлланган аниқ зарбаларни инобатга олсак, Хави жамоаси 40-ўринни эгаллаб турибди. Уларга бир гол уриш учун 3,45та аниқ зарба керак бўлмоқда. Испанияда улардан ҳам яхшироқ натижа қайд этаётган жамоалар бор: "Хетафе" - 1 гол учун 3,48 зарба ва "Бетис" - 1 гол учун 3,32 зарба.

Бу жиҳатдаги энг ёмон натижа "Кельн"га тегишли. Уларга бир гол учун нақ 6,5 зарба керак бўлмоқда.

Агарда индивидуал натижаларни инобатга олсак, Роберт Левандовскига бир гол учун 2,62 зарба керак бўлмоқда. ЛаЛигада фақатгина Родриго (2,67) ва Иньяки Уильямс (3,13) каби футболчилар ундан юқорироқ кўрсаткич қайд этган.

Бу борадаги энг яхши натижа Жерар Моренога тегишли. Унга бир гол учун 1,5 зарба керак бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика