UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   4 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО Янгиликлар

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО

Хабарингиз бор, Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда юртимизда илк бора "Оммавий Эл Класико" томошаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ла лига элчиси - яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири Луис Гарсия ҳам иштирок этади.  Бугун эрта тонгда жаҳон футболида ўз изини қолдира олган футболчилардан бири Гарсия Тошкентга етиб келди.  Уни бир қатор испан футболи шинавандалари,  футболимиз жамоатчилиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.  
 
Луис Гарсия "Оммавий Эл Класико" тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради.  Қолаверса,  "Барселона" - "Реал М" учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги "Реал Мадрид" вакилларига қарши "Барселона" сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

- Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман.  Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.  "Эл класико"дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман.  Футбол тарғиботини кучайтиришга хисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман,  - дея фикр билдирди Гарсия.  
 
Таъкидлаб ўтамиз,  бугун соат 12:15 да Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Юртимиздаги "Барселона" фан клуби вакиллари Луис Гарсияга махсус ўзбекча нақшлар туширилган футболка совға қилишди.


Фото: Абдулло Файзуллаев

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика