"Барселона" ва Араухо янги шартнома бўйича музокара олиб боради

Sherzod Nurmatov
4 апр 2022, 01:29
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо ҳали каталонияликлар билан келишувни узайтиргани йўқ.

Хабарга кўра, 23 ёшли уругвайлик футболчи келаси ҳафта клуб вакиллари билан учрашиб, янги шартномани муҳокама қилади.

Қайд этилишича, Араухода Англия клубларидан таклифлар бор, бироқ футболчининг ўзи уларни ҳали кўриб чиқмаган.

Араухо жорий мавсумда "Барселона" сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›