"Барселона" Умтитини турк грандига ижарага бериши мумкин

Alisher
29 дек 2021, 18:01
"Барселона" ҳимоячи Самюэль Умтитидан қишки трансфер ойнасида хайрлашиши мумкин.

Франциялик футболчига Суперлиганинг "Фенербахче" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Канарейкалар" раҳбарияти ҳимоячининг трансфери борасида январда таклиф беришга тайёр. Томонлар ижара шартномаси имзолаши ва Самюэлнинг маошини бўлиб тўлашлари мумкин.

Ортиқ Хави ишонч билдирмаётган футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги атиги 1та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›