"Барселона" уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Aslanov Jasurbek
15 фев 2025, 14:40
"Барселона" бир қатор футболчилар билан янги битим тузишни режа қиляпти.

Олдинроқ Педри, Гави, Пау Кубарси ва Роналд Араухолар билан келишув узайтирилган эди.

Маълумотларга кўра, Ламин Ямал, Рафинья ва Жюл Кунделар билан янги битим имзоланади. Улар "Барселона"нинг асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади.

Френки Де Йонг бўйича қарор жорий мавсум охирида, ярим ҳимоячининг ўйинига қараб қабул қилинади. Олдинроқ клуб ўтган йили Де Йонгга берган таклифига жавоб ололмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›