

"Кўплаб баҳсли вазиятлар бўлди, бир нарса дейиш учун уларни кўриб чиқишим керак. Серхи Робертонинг қоидабузарлиги ғалати бўлди. У Марселонинг юзига зарба берганидан ҳайрон қолдин. Бу вазиятни телевизорда қайта кўриш лозим.
Бундай баҳсларда доимо асаблар таранглашади. Бугунги баҳсда илк дақиқалардан бу кўзга ташланди. Биз доимо ўз рақибларимизни мағлуб этишни истаймиз.
Голлар жуда эрта урилди, кейин эса карточкалар туфайли ҳаммаси қийинлашди. "Барселона" икккинчи бўлимда ҳам курашди ва бир киши йўқлигини ҳис қилмади. Биз ҳужум қилишдан тўхтамадик" - дейди Вальверде.



