

Ўйинчи бош мураббий Хавининг келаси мавсум учун режаларига кирмайди.
Ҳимоячи Каталония клубининг асосий жамоасида ўтган мавсумда Рональд Куман даврида пайдо бўлганди. Нидерландиялик мутахассис уни тез-тез беш ҳимоячи схемасида ишлатди, аммо ушбу мавсумда каталонияликлар устози Хави унга асосий таркибда ишонч билдирмаяпти.
"Барселона" футболчидан ёзги трансфер ойнасида қутулмоқчи. Каталонияликлар ўйинчи учун 5-10 миллион еврога эга бўлмоқчи.
Мингеса жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



