"Барселона" Мина борасида инглиз клуби билан келишиб олди, бироқ бу МЮ эмас

Aslanov Jasurbek
6 авг 2018, 08:10
"Барселона" ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини "Эвертон"да давом эттиради.

Маълумотларга кўра, мерсисайдлар кўк-анорранглилар билан трансфер бўйича келишиб олишди. "Эвертон" ҳимоячи учун "Барселона"га 32 млн. евро тўлайди.

Мина инглиз клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Йерри Мина хизматларига "Зенит", "Манчестер Юнайтед" ва "Лион" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es