"Барселона" Ляказетт ва Обамеянг атрофидаги вазиятни кузатмоқда

Alisher
16 авг 2021, 16:14
"Барселона" "Арсенал" ҳужумчилари Александр Ляказетт ва Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар ўйинчилар атрофидаги вазиятни кузатмоқда.

"Арсенал" ҳужумчилар билан хайрлашишга тайёр, клуб маошлар миқдорини туширмоқчи. "Барселона" футболчиларнинг хизматларига қизиқиш билдирди, аммо улар дастлаб бир неча ўйинчиларни сотишлари керак. Қайд этиш керакки, Каталония клуби Самуэль Умтити, Миралем Пьянич ва Филиппе Коутиньони қўйиб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лиганинг илк доирасида "Реал Сосьедад" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›