

“Кўканорранглилар” ўтказган 11 ўйиндан кейин 16 очко тўплади. Бу клубнинг 2002/03 йилги мавсумдан бери кўрсатган энг ёмон натижаси ҳисобланади. Ўшанда ҳам жамоа 11 учрашувдан сўнг 16 очко жамғарган ва якунда мавсумни 6-ўринда тугатганди.
Эслатиб ўтамиз, “Алавес”га қарши баҳс мураббий вазифасини бажараётган Серхи Бархуан учун дебют бўлди.



